Қасим-Жомарт Тоқаев Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 20-21 июл кунлари Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг IV Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Чўлпон-Ота шаҳрига (Қирғизистон) ташриф буюради, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Қирғизистон Президенти матбуот хизматининг хабар беришича, тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари иштирок этади.

Маслаҳат учрашувида минтақавий хавфсизликка таҳдид ва таҳдидларга биргаликда жавоб беришда Марказий Осиё давлатларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш юзасидан фикр алмашиш, минтақа давлатларининг барқарор иқтисодий ўсишини таъминлаш мақсадида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашуви доирасида минтақа давлатлари ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.


Сўнгги хабарлар