Қасим-Жомарт Тоқаев ўқувчи ва талабаларни Билим куни билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонлик ўқувчиларини Билим куни билан табриклади, деб хабар беради Kazinform.

«Мен мактаб ўқувчилари ва талабаларни Билим куни билан табриклайман! Бугун янги ўқув йили бошланади. Сизнинг олдингизда ўзингизнинг саъй-ҳаракатларингиз, интилишларингиз ва меҳнатингизга асосланиб, келажакдаги муваффақиятингиз учун пойдевор қўйиш вазифаси турибди. Дунёда энг қадрли бўлган касб эгалари, билимга йўл очадиган ўқитувчиларга муваффақиятлар тилайман», - деб ёзди Президент Twitter саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, пандемия мактаблар ва университетларда ўқув йилининг бошланишига салбий таъсир кўрсатган.

«Аммо бу вақтинчалик ҳодиса. Ҳукуматга болалар ва ёшлар орасида хавфли эпидемияларнинг олдини олиш, санитария меъёрларига риоя қилган ҳолда анъанавий таълимга қайтиш тартибини ишлаб чиқиш топширилди», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Сўнгги хабарлар