Қасим-Жомарт Тоқаев қутқарувчиларни касб байрами билан табриклади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев қутқарувчиларни касб байрами билан табриклади, деб хабар беради Kazinform БОРТ№1 Telegram каналига таяниб.

«Азиз дўстлар!

Барчангизни Қозоғистон Республикасининг «Қутқарувчилар куни» байрами билан табриклайман!

Сизлар ўз ҳаётларингизни хавф остига қўясизлар ва доимо фавқулодда вазиятларда ишлайсизлар. Сизлар бу эзгу бурчни шараф билан бажариб келяпсизлар.

Касбга содиқлик, мардлик ва ҳар қандай қийинчиликка тайёр бўлиш - фавқулодда вазиятлар хизмати мутахассисларига қўйиладиган асосий талабдир.

Табиий ва техноген офатлар пайтида, кундалик танқидий дақиқаларда сизларга катта масъулият юкланади.

Халқимиз фаровонлигини, табиатимиз қадриятларини турли таҳдидлардан ҳимоя қилдингизлар, бугунгача минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолдингизлар. Шундай экан, машаққатли меҳнатларингиз энг юқори баҳога лойиқдир.

Сизлар келгусида ҳам ўз хизмат вазифаларингизни аъло даражада бажариб, юрт олдидаги муҳим миссияларингизни давом эттиришингизга умид қиламан.

Масъулиятли ишларингизда муваффақиятлар, оилаларингизга соғлиқ тилайман!», - дейилади Давлат раҳбарининг табригида.


Сўнгги хабарлар