Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонликларни Миннатдорчилик куни билан табриклади

None
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Миннатдорчилик куни билан табриклади, деб хабар беради Ақорда. Kazinform табрикнинг тўлиқ матнини эълон қилади.

Ҳурматли ватандошлар!

Сизларни Миннатдорчилик куни билан чин қалбимдан табриклайман!

Ушбу байрамда халқимиз анъаналарида мустаҳкам ўрин олган дўстлик, хайрия ва ҳамжиҳатлик каби қадриятлар кенг тараннум этилмоқда.

Миннатдорчилик куни оғир дамларда ҳам сабр-тоқат ва меҳр-оқибат кўрсатиб, бирдамликни мустаҳкамлаган халқимизнинг яхши фазилатларини эслатади.

Мисли кўрилмаган глобал муаммолар, мамлакатимизда кенг кўламли ўзгаришлар даврида ҳар бир кишининг мамлакат келажаги учун масъулиятни намоён этиши, бир-бирини қўллаб-қувватлаши жуда муҳим.

Бугунги байрамда ҳалол меҳнати, бунёдкорлиги, ватанпарварлиги учун бутун халқимизга чин дилдан миннатдорчилик билдираман.

Юртимиз бирлигини сақлай олсак, ҳар қандай қийинчиликни енгамиз. Ишонаманки, биз адолатли Қозоғистонни яратамиз ва мамлакатимизни янада ривожлантирамиз.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман!


Сўнгги хабарлар