Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда иштирок этди
Қозоғистон Президенти барча қозоғистонликларни Мустақиллик йиллиги билан табриклаб, йиғилганлар олдида нутқ сўзлади.
Қасим-Жомарт Тоқаев ўз нутқида Қозоғистон давлатчилиги тарихининг асрлар давомидаги энг муҳим даврларига, Мустақилликка эришгандан сўнг Қозоғистоннинг ижтимоий-иқтисодий, ташқи сиёсат, маданий ва фан соҳаларида эришган муҳим ютуқларига эътибор қаратди. Биринчи Президент – Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг суверен Қозоғистон барпо этишдаги улкан меҳнатига алоҳида эътибор қаратди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Мустақилликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшган барча юртдошларимизга миннатдорчилик билдирди.
«Ягона халқ бўлиб равнақ топишимизда барча соҳа вакиллари, турли касб-ҳунар эгалари, барча фуқароларимиз иштирок этди. Мустақилликни мустаҳкамлаш – бу юртга фойда келтирадиган аниқ ишларни амалга ошириш демакдир. Қозоғистон сизларнинг бунёдкорлик меҳнатингиз туфайли катта муваффақиятларга эришди. Шу қутлуғ санада Мустақиллигимизни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун халқимизга доимо миннатдорчилик билдираман», – деди Президент.
Ўз нутқи якунида Қасим-Жомарт Тоқаев минбарга Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоевни таклиф қилди.
Тантанали йиғилишдан сўнг байрам концерти намойиш этилди.