Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон иқтисодий сиёсатидаги асосий хатони кўрсатди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Мамлакат тараққиётидаги ижобий ўзгаришлар кўп жиҳатдан бизнесга боғлиқ. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев бизнес вакиллари билан учрашувда айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Кўп тармоқли иқтисодиётни барпо этиш вазифаси ҳамон долзарблигича қолмоқда. Кучли ишлаб чиқариш секторисиз барқарор иқтисодиёт бўлиши мумкин эмас. Нега ўнлаб йилларга чўзилган меҳнатдан ютуқ бўлмади? Асосий хато шундаки, бунда асосан давлат иштирок этган», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари катта маблағлар, жумладан, квазидавлат тузилмаларига тегишли бўлган маблағлар таркибий муаммоларни ҳал қилишга сарфланганини қўшимча қилди.

«Айни пайтда, ташаббус бизнесдан, биринчи навбатда, йирик бизнесдан чиқиши керак эди, лекин бу амалга ошмади. Давлат сектори - қанчалик катта бўлмасин, давлат иқтисодий тизимининг биргина қисмидир. Республика бюджетининг харажат қисми унинг барча моддалари – пенсиялар, давлат мажбуриятлари ва ривожланиш бюджети билан бирга қарийб 15 триллион тенгени ёки ялпи ички маҳсулотнинг 20 фоизидан камроқни ташкил этади. Қолган қисмни бозор - йирик ва кичик корхоналар шакллантиради. Шундай экан, яна бир бор таъкидлайманки, мамлакат тараққиётидаги ижобий ўзгаришлар кўп жиҳатдан бизнесга боғлиқ!», - дея хулоса қилди Президент.

Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар