Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Конституция куни билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Конституция куни билан табриклади, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Ҳурматли ватандошлар!

Сизларни Қозоғистон Конституцияси куни билан табриклайман!

Бу йил ушбу байрам алоҳида сиёсий аҳамиятга эга. Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича умумхалқ референдуми якунлари халқимиз ҳамжиҳатлиги, мамлакатимизни ҳар томонлама модернизация қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар максимал даражада қўллаб-қувватланганини кўрсатди.

Биз қонун устуворлиги, адолат ва ҳамма учун тенг имкониятлар тамойилларига амал қилдик ва Янги Қозоғистонни яратишга киришдик. Ҳар бир масъулиятли юрт фуқароси ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишда фаол иштирок этиб, юртимиз тараққиётига ҳисса қўшиш вақти келди.

Конституцияда белгиланган демократия қадриятлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатлари Қозоғистон Республикаси ривожланишининг ҳақиқий стратегик йўналишини белгилайди.

Амалга оширилаётган ўзгаришларнинг асосий вазифаси халқ фаровонлигини ошириш, давлатчилигимизни имкон қадар мустаҳкамлаш, жамиятни баркамол ривожлантиришдан иборат. Бу вазифаларни амалга оширишда юртимизнинг ҳар бир фуқароси иштирок этиши керак, азиз юртдошлар!

Барчангизга чин дилдан сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилайман! Ватанимиз фаровонлиги учун барча мақсадларга эришайлик!


Сўнгги хабарлар