Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Бирлик куни билан табриклади

None
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ватандошларни Қозоғистон халқининг бирлиги куни билан табриклади. Бу ҳақда Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб хабар беради.

«Азиз ватандошлар!

Сизларни Қозоғистон халқининг бирлиги байрами билан чин қалбимдан табриклайман!

Бу - барқарорлик ва тинчлик, тотувликни тараннум этувчи байрамдир.

Юрт бирлиги – бебаҳо бойлигимиз, давлатчилигимизнинг мустаҳкам пойдеворидир. Қозоғистон турли миллат вакилларининг бахтли масканига айланди. Бугун барча фуқароларимиз ўз умумий тарихига, бугунига ва келажагига дахлдор эканини чуқур англаб етмоқда, қадриятларимиз, орзуларимиз муштарак. Барчамиз катта оиланинг, қозоқ халқининг фарзандларимиз.

Юртимизнинг юксалиши ва ривожланиши амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарали амалга оширилишига боғлиқ. Биз бу асосий мақсадларга фақат бузилмас бирдамлик орқали эришамиз.

Халқимиз «Бахтнинг ибтидоси - бирдамлик», дейди. Ота-боболаримизнинг бу васиятлари «Адолатли Қозоғистон»нинг асосий тамойилларидан биридир. Тинчлик, тенглик ва адолат тамойилларига асосланган жамият қурамиз.

Бирлашган халқимизнинг шаъни баланд бўлсин!

Барчангизга фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман!

Байрамингиз муборак бўлсин, ватандошлар!

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон халқининг бирлиги куни Давлат раҳбарининг фармонига асосан 1996 йилдан бери нишонланиб келинмоқда.


Сўнгги хабарлар