Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Ҳайит байрами билан табриклади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти мамлакат фуқароларини Рамазон ҳайити билан табриклади, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Ҳурматли ватандошлар!

Барчангизни Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан табриклайман!

Бу бутун мусулмон умматининг улуғ байрамидир.

Рўзадор жамоат бу байрамни интиқлик билан кутмоқда. Узоқ-яқин қариндош-уруғлар бир-бирининг уйига меҳмон бўлиб, самимий тилакларини билдиради. Халқимизнинг ҳамжиҳатлиги ва бирлиги мустаҳкамланади.

Ислом дини иймон-эътиқод, тинчлик ва меҳр-оқибатни улуғлайдиган эзгу диндир. Бу эзгу қадриятлар юртимиз фаровонлиги ва баракасини тилаган халқимизнинг анъаналари билан узвий боғлиқдир. Шундай экан, бу бир оилада аҳил-иноқ яшаётган барчамиз учун қимматли тушунчалар.

Рамазон ҳайити – мамлакатимизнинг ҳамжиҳатлигини оширадиган байрамдир. Биз бундан буён ҳам юртимизнинг ёруғ келажаги йўлида жамиятда бирдамлик ва тотувликни мустаҳкамлайди.

Юртимизнинг ҳар бир хонадонига бахт ва шодлик тўлсин!

Халқимиз фаровонлиги, ҳамжиҳатлиги юксалсин!

Ҳайит муборак бўлсин!

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар