Қасим-Жомарт Тоқаев Коррупцияга қарши кураш агентлиги раисини қабул қилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Коррупцияга қарши кураш агентлиги раиси Олжас Бектеновни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаевга мамлакатда коррупцияга қарши кураш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Агентлик маълумотларига кўра, ўтган 5 ой давомида коррупция билан боғлиқ 1000дан ортиқ жиноят иши қайд этилган. 600 дан ортиқ мансабдор шахсларнинг коррупция ҳолатлари аниқланди. Улардан 110 нафари турли даражадаги раҳбарлардир.

Олжас Бектенов Давлат раҳбарининг давлатга етказилган зарарни қоплаш бўйича топшириқлари ижроси ҳақида маълумот берди. Йил бошидан буён мамлакат бюджетига 220 миллиард тенгедан ортиқ маблағ қайтарилди.

Президентга агентлик томонидан тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувдан ҳимоя қилиш механизмларини яратиш бўйича чора-тадбирлар кўрилгани ҳақида маълум қилинди. Ҳаракатлар алгоритми ишлаб чиқилган. Шунга кўра, тадбиркорларга нисбатан тергов қўзғатилиши ва ҳар қандай тергов ҳаракатлари марказий аппаратнинг розилиги билан амалга оширилиши керак.

Шунингдек, «Атамекен» Миллий тадбиркорлар палатаси билан ҳамкорликда давлат органлари томонидан тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашув фактларини тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида ишчи гуруҳ тузилди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишларни кучайтириш бўйича қатор аниқ топшириқлар берди.


Сўнгги хабарлар