Қасим-Жомарт Тоқаев коронавирус қурбонларини хотирлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 13 июль Умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди. ҚР Президенти ва бошқа расмийлар Ақорда олдида бўлиб ўтган мотам маросимида иштирок этишди, дея хабар беради Kazinform ахборот агентлиги.

Бугун бутун мамлакат бўйлаб Давлат байроқлари туширилади, телевизион ва радиоканаллар кўнгилочар дастурларни намойиш қилмайди. Соат 12:00да бутун мамлакат бўйлаб бир дақиқа сукут сақланди.

13 июль кунги маълумотларга кўра, Қозоғистонда 375 киши коронавирусдан вафот этган, бундан ташқари, бошқа касалликлар туфайли вафот этган яна 100дан ортиқ одамда ушбу инфекция ҳам бўлган.




Сўнгги хабарлар