Қасим-Жомарт Тоқаев Корея Президентига ҳамдардлик телеграммаси йўллади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Корея Республикаси Президенти Юн Сеок Ëльга Сеулда фожиали воқеа туфайли кўплаб инсонлар ҳалок бўлиши муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Kazinform Ақордага таяниб хабар беради.

«Сеул шаҳрининг Итэвон туманида кўплаб одамларнинг вафот этгани ҳақидаги совуқ хабарни чуқур руҳий тушкунлик билан қабул қилдим. Қозоғистон халқи номидан ва шахсан ўз номимдан вафот этганларнинг яқинларига ва қариндошларига ҳамдардлик билдираман. Жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайман. Ана шундай оғир дамда мен ва мамлакатимиз фуқаролари корейс халқининг чуқур қайғусига шерик эканимизни ҳамда улар билан бирга эканлигимизни билдирамиз», - дейилади телеграммада.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сеулда Хэллоуин байрамини нишонлаш пайтида тиқилинч туфайли 120 дан ортиқ одам вафот этгани, Жанубий Кореяда Миллий мотам куни эълон қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Сўнгги хабарлар