Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрига ташриф буюрди

None
None
CHOLPON-ATА. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев 21 июл куни бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг IV Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Чўлпон-Ота шаҳрига (Қирғизистон) ташриф буюрди, дея хабар беради Кazinform.

Давлат раҳбарини аэропортдан Қирғизистон Республикаси Вазирлар Кабинети раиси – Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров, Қирғизистон Республикаси транспорт вазири Эркинбек Осоев, Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Нуран Ниязалиев кутиб олди.

Учрашувда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари дунёдаги мавжуд геосиёсий ва иқтисодий вазият туфайли минтақавий интеграция истиқболларини кўриб чиқадилар.

Саммит якунлари бўйича бир қанча ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.



Сўнгги хабарлар