Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистон ва Ўзбекистон президентлари билан телефон орқали сўзлашди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Қасим-Жомарт Тоқаевни умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтгани билан табриклади ва Қозоғистонни тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйгани билан қизғин табриклади, деб хабар беради Ақорда.

Қасим-Жомарт Тоқаев Садир Жапаровга табрик учун ҳамда қирғизистонлик кузатувчиларнинг референдумда фаол иштирок этгани учун миннатдорчилик билдирди.

Янги Қозоғистонни ташкил этиш жараёнида қардош Қирғизистон билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Томонлар яқинда Бишкекда бўлиб ўтган музокаралар якунлари Қозоғистон-Қирғизистон муносабатларининг юксак даражасига ойдинлик киритиб, икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик уфқларини кенгайтирганини қайд этди.

Айни пайтда Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматлари сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда эришилган келишувларни амалга ошириш устида ишламоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон томони ташаббуси билан ўтказилган телефон орқали мулоқот чоғида Қасим-Жомарт Тоқаевни Қозоғистонда умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтгани билан табриклади.

Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевга табрик учун миннатдорлик билдириб, конституциявий ислоҳотлар мамлакат сиёсий ва иқтисодий ҳаётини модернизация қилишга қаратилганини таъкидлади.

Қозоғистон Президенти референдумни кузатишда Ўзбекистон делегацияси иштирок этганини айтди.

Икки давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланиб бораётганидан мамнунлик билдирдилар.

Бу фаол сиёсий мулоқотнинг юқори даражаси ва икки ҳукуматнинг келишилган фаолияти билан боғлиқ.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми жадал ўсиб бормоқда.

Хусусан, унинг кўрсаткичи биринчи чоракда 30 фоизга ошиб, 1 миллиард доллардан зиёдни ташкил этди.


Сўнгги хабарлар