Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

None
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаев Садир Жапаровни туғилган куни билан табриклаб, унга бахту саодат ва масъулиятли давлат фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Давлат раҳбари қардош Қирғизистон билан ҳамкорликни дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик руҳида янада ривожлантириш ниятида эканлигини билдирди.

Шу билан бирга, икки давлат президентлари савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган келишувларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилдилар.

Сўнгги хабарлар