Қасим-Жомарт Токаев «ҚазМунайГаз» компанияси раҳбарини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти «ҚазМунайГаз» Миллий компанияси» Акциядорлик жамияти бошқарув раиси Алик Айдарбаевни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Давлат раҳбарига миллий нефт-газ компаниясининг 2019 йилдаги фаолияти якунлари ва келгуси давр режалари ҳақида маълумот берилди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга «ҚазМунайГаз» МК» АЖ иштирокида амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари ва дунёнинг кўплаб мамлакатларида коронавирус эпидемияси тарқалиши муносабати билан компания томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди. Бундан ташқари, компания ходимларнинг чет элга чиқишини чеклаб қўйди ва иш жойларида ва идораларида эҳтиёт чораларини кучайтирган.



Президент ишлаб чиқариш жараёнига ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга вируснинг салбий таъсирини камайтириш чораларини кўришни буюрди.


Сўнгги хабарлар