Қасим-Жомарт Тоқаев Kazinform ахборот агентлигини 100 йиллиги билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Kazinform халқаро ахборот агентлиги меҳнат жамоасини 100 йиллиги билан табриклади.

Ҳурматли «Kazinform» агентлиги ходимлари!

Сизларни «Kazinform» халқаро ахборот агентлигининг 100 йиллиги билан самимий табриклайман!

Катта авлодга яхши таниш бўлган ва ҳозирда «Kazinform» деб номланган «ҚазТАГ»дан бошлаб, агентлик катта ривожланиш йўлидан юриб ўтди. Кўплаб тарихий воқеаларни, айниқса мустақиллик солномасини ёзишда жуда катта ишларни амалга оширди. Елбасынинг барча ташаббуслари, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий ва маънавий ривожланиши доимий равишда «Kazinform» янгиликлар лентасида акс эттирилиб келмоқда. Шу сабабли, ёши бир асрга тўлган агентлик давлат сиёсати нуқтаи назаридан мамлакат ривожига салмоқли ҳисса қўшди.

Оммага фақат рост янгиликларни етказадиган «Kazinform» халқаро майдонда мамлакат имижини шакллантиришга ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Мен Қозоғистоннинг бош ахборот агентлигида ишлайдиган журналистлар ҳар доим юқори мукофотларга лойиқ деб ўйлайман. Агентлик ходимлари ва фахрийларига мустаҳкам соғлиқ ва ижодий муваффақиятлар тилайман. Хуш ҳабарлар кўпаяверсин!

Эзгу тилаклар билан,

Қасим-Жомарт ТОҚАЕВ


Сўнгги хабарлар