Қасим-Жомарт Тоқаев Қатар иқтисодий форумининг очилиш маросимида иштирок этди
21 Июнь 13:15

Қасим-Жомарт Тоқаев Қатар иқтисодий форумининг очилиш маросимида иштирок этди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қатар Амири Тамим бин Ҳамад Ал Танийнинг шахсий таклифига биноан «Глобал иқтисодиётни тиклашда тенгликка эришиш» Иккинчи Қатар иқтисодий форумининг очилиш маросимида иштирок этди, дея хабар беради Kazinform Ақорда сайтига таяниб.

Ушбу муҳим тадбир Bloomberg кўмагида ва Шайх Тамим бин Ҳамад Ал Таний ҳомийлигида ташкил этилган.

Форум иқтисодий инқироздан чиқиш масаласига бағишланган.

Форумда Президентдан ташқари Того Президенти Фор Гнассингбе, Намибия Президенти Хаге Гейнгоб, Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвили, шунингдек, Европа, Осиё ва Африка давлатларидан қатор вазирлар ва ҳукумат вакиллари иштирок этадилар.

Форумга, шунингдек, Honeywell, Asyad Group, Ислом тараққиёт банки, Tesla, Qatar Airways, The Boeing Company, QatarEnergy, Kuwait Petroleum Corporation, Southwest Holdings, Accor, Marriott International, Tingo, National Petroleum Corporation of Namibia, MeTL Group, Volkswagen, Dorna Sports, International Airlines Group, Infarm, Vitol, Franklin Templeton, Тhyssenkrupp, Roubini Macro Associates, DAMAC Properties, Trip com Group, Standard Chartered, Exxon Mobil Corporation, Google Cloud ва бошқа етакчи халқаро корпорация ва ташкилотлар раҳбарлари ташриф буюрган.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев In Conversation with President Tokayev махсус панел мажлисида иштирок этиши режалаштирилган. Уни «Bloomberg Television» бошловчиси Манус Крэнни олиб боради.

Қатар иқтисодий форуми якунлари бўйича глобал ўсишнинг келгуси босқичи режаси ишлаб чиқилади ва пандемиядан кейинги дунё учун аниқ ечимлар таклиф этилади.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив