Қасим-Жомарт Тоқаев Қатар Амири билан телефон орқали мулоқот қилди

Фото:
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар бермоқда Kazinform Ақордага таяниб.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни футбол бўйича жаҳон чемпионати юқори савияда ташкил этилгани билан табриклади. Ушбу глобал спорт тадбири Қатарнинг ривожланган ва тинчликсевар давлат сифатидаги улкан салоҳиятини очиб берди.

Томонлар, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини юқори баҳоладилар. Шу билан бирга, яқинда Қатар Амирининг Астана шаҳрига амалга оширган давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни самарали амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Суҳбат чоғида ўзаро савдони жонлантириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, давлат раҳбари биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида Қатар Қозоғистондаги энг йирик сармоядорлар ўнлигидан жой олишига ишонч билдирди.

Сўнгги хабарлар