Қасим-Жомарт Тоқаев Каспий саммитининг аҳамияти ҳақида гапирди

Фото: None
АSHKHABAD. Кazinform - Минтақадаги сўнгги воқеалар Каспий денгизининг аҳамиятини оширди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев олтинчи Каспий саммитида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Каспий денгизи «мисли кўрилмаган глобал бўрон» шароитида тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Унинг геостратегик жойлашуви, бой табиий ресурслари, ноёб транспорт салоҳияти жозибадор.

Ақтау саммити жаҳон ҳамжамиятига Каспийбўйи давлатлари энг мураккаб муаммоларни тинч йўл билан, яхши қўшничилик муносабатлари орқали ҳал қила олишини кўрсатди», — деди Давлат раҳбари.

Президент бунинг далили сифатида Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги ҳужжат тасдиқланганини келтирди.

«Кўп йиллик музокаралардан сўнг Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенциянинг имзолангани шундан далолат беради. Мазкур ҳужжат беш томонлама муносабатлар мажмуасини чуқурлаштириш учун асос бўлади, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар