Қасим-Жомарт Тоқаев Қарағанди вилоятини ривожлантиришнинг 8 та устувор йўналишини белгилаб берди

None
QARAǴANDY. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қарағанди вилояти жамоатчилиги билан учрашувда ҳудудни ривожлантиришнинг 8 та устувор йўналишини қайд этди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

БИРИНЧИ. Ишлаб чиқариш саноатини қўллаб-қувватлаш. Президент таъкидлаганидек, вилоят саноат маҳсулотларининг умумий ҳажмида қайта ишлаш тармоғининг улуши 80 фоизни ташкил этади. Бу кўрсаткич бўйича вилоят етакчилик қилмоқда.

ИККИНЧИ. Ҳудуднинг транзит-транспорт салоҳиятини ошириш. Қасим-Жомарт Тоқаев Қарағанди вилоятида бир қатор муҳим автомобил йўлларини қуриш бўйича топшириқлар берди. «Қарағанди – Балхаш», «Балхаш – Бурилбайтал», «Қарағанди – Жезқазған» автомобил йўллари, «Қарағанди – Қарқарали» автомобил йўллари шулар жумласидандир.

УЧИНЧИ. Моношаҳарларни ривожлантириш. Давлат раҳбари таъкидлаганидек, Ҳукумат моношаҳарларнинг коммунал тармоқларини таъмирлашга сарфланадиган маблағ миқдорини ошириши керак. Чунки муҳандислик инфратузилмасининг ёмонлашуви кичик шаҳарлардаги долзарб муаммолардан биридир.

ТЎРТИНЧИ. Атроф-муҳит шароитларини яхшилаш. Қозоғистон Республикаси Президентининг сўзларига кўра, Қарағанди вилояти, айниқса, шаҳарлар аҳолиси экология масаласини доимий равишда кўтариб келмоқда. Буни назорат қилиш Экология вазирлигига топширилди.

БЕШИНЧИ. Саноат корхоналарида хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш. Қасим-Жомарт Тоқаевнинг сўзларига кўра, Қарағанди вилоятида экологик муаммодан ташқари, саноат корхоналарида меҳнат хавфсизлигини таъминлаш масаласи ҳам долзарб . Масалан, фақат 2022 йилда «АрcелорМитталТемиртау» АЖ объектларида ишчилар ҳалок бўлиши билан боғлиқ бир қанча ҳолатлар қайд этилган.

ОЛТИНЧИ. Сув таъминоти ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш. «Вилоятдаги 176 қишлоқда тоза сув йўқ. Жорий йилда 37 аҳоли пункти тоза сув билан таъминланади. Бошқа қишлоқларни ҳам кечиктирмасдан сув билан таъминлаш керак. Сўнгги йилларда Балхаш кўли кескин саёзлашиб бормоқда. Мамлакат марказини сув билан таъминлайдиган «Сатбаев» каналининг техник ҳолати яхши эмас. Бу икки масалани малакали мутахассислар билан биргаликда синчиклаб ўрганишни топшираман. «Кўлни асраб-авайлаш, канални тиклаш учун барча чора-тадбирлар кўрилиши керак», деди Давлат раҳбари.

Еттинчи. Таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва маданият инфратузилмасини ривожлантириш. Хабар берганимиздек, яқин 3 йилда Қарағанди вилоятида 28 мингдан ортиқ болага мўлжалланган янги мактаблар қурилади. Қозоғистон Республикаси Президенти мазкур объектларга ер ажратиш ва уни коммунал тармоқларга улаш масаласини бундан буён ҳал этиш бўйича топшириқ берди.

САККИЗИНЧИ. Вилоят марказини ривожлантириш. Қ.Тоқаев таъкидлаганидек, Қарағанди шаҳрини ривожлантиришнинг бош режаси 2007 йилдан бери янгиланмаган. У шаҳарсозлик ва жамоатчилик фикрининг илғор ишланмаларини ҳисобга олган ҳолда ҳар томонлама янгиланиши керак.

Фото: pr-flat.ru


Сўнгги хабарлар