Қасим-Жомарт Тоқаев Италия Бош вазири ва Сингапур Президенти билан учрашади

Фото:
ASTANA. Kazinform – Оқорданинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг жорий ҳафтага мўлжалланган иш режаси эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.

22 май куни Давлат раҳбари Қозоғистонга амалий ташриф билан келадиган Италия Бош вазири Джорджа Мелони билан учрашади.

Шунингдек, шу куни Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан мамлакатга келаётган Сингапур Президенти Халима Якоб билан ҳам музокаралар ўтказади. Учрашувда икки давлат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Давлат раҳбари 25 май куни Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Сўнгги хабарлар