Қасим-Жомарт Тоқаев Исроил Президенти билан телефон орқали сўзлашди

None
ASTANA. Kazinform – Исроил томонининг ташаббуси билан Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Исроил Президенти Ицхак Герцог билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Ицхак Герцог Қасим-Жомарт Тоқаев ва Қозоғистон халқини яқинлашиб келаётган Наврўз байрами ва муқаддас Рамазон ойи бошланиши билан табриклади. Ўз навбатида, Давлат раҳбари Исроил Президентига табрик учун миннатдорлик билдириб, Песах байрами арафасида Исроил халқига фаровонлик ва қут-барака тилади.

Шу билан бирга, президентлар Қозоғистон ва Исроил ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар. Суҳбат чоғида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ошиб бораётгани таъкидланди.

Икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлиги ҳам қайд этилди.

Сўнгги хабарлар