Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида Миллий кенгаш йиғилиши бўлиб ўтмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида Миллий жамоатчилик ишончи кенгашининг 6-мажлиси бошланди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Президент матбуот котиби Берик Уалининг маълум қилишича, йиғилишда Давлат раҳбарининг Миллий кенгаш доирасида берган топшириқларининг бажарилиши, шунингдек, Кенгаш аъзоларининг ижтимоий, ижтимоий-иқтисодий ва минтақавий ривожланиш бўйича таклифлари муҳокама қилинади. Йиғилиш Кенгашнинг ҳудудлардаги аъзолари иштирокида онлайн тарзда ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Миллий кенгаш таклифи билан 90дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, 20 та қонун қабул қилинган. Яна 12 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Ҳозиргача Кенгашнинг Президент иштирокида 5 та йиғилиши ўтказилган. Бундан ташқари, Президент Миллий кенгаш аъзолари билан 28 та шахсий учрашувлар ўтказди. 2020 йилда пандемия шароитида Миллий кенгаш аъзолари вазирлар билан онлайн учрашувлар ташкил қилган.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар