Қасим-Жомарт Тоқаев Иордания Подшоҳи Абдулла II бин ал-Ҳусайн билан телефон орқали мулоқот қилди

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Иордания Ҳошимийлар подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II бин ал-Ҳусайн билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Давлат раҳбарлари барча мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойи бошланиши муносабати билан бир-бирини табриклади.

Икки давлат раҳбарлари Қозоғистон-Иордания муносабатларининг истиқболларини ҳам муҳокама қилдилар ва мунтазам алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, бу йил муқаддас Рамазон ойи 23 мартда бошланиб, 20 апрелгача давом этади.

Фото: akorda.kz


Сўнгги хабарлар