Қасим-Жомарт Тоқаев Индонезия Президентига ҳамдардлик билдирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Sriwijaya Ai авиаҳалокати қурбонлари муносабати билан Индонезия Президенти Джоко Видодага Қозоғистон халқи ва ўзи номидан ҳамдардлик телеграммасини юборди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.

«Мен фожиали авиаҳалокатида яқинларини йўқотган оилаларнинг қайғусига шерик бўламан. Яратган уларнинг қайғусини енгиллаштирсин ва марҳумларнинг руҳига ўзининг меҳри ва раҳм-шафқатини берсин», - дейилади телеграммада.

Эслатиб ўтамиз, кеча Индонезияда Sriwijaya Air авиакомпаниясининг йўловчи самолёти ҳалокатга учради.

Индонезия ҳукумати маълумотларига кўра, самолёт бортида 65 киши бўлган, шу жумладан 53 йўловчи (10 бола) ва 12 экипаж аъзоси. Boeing 737-524 самолёти Жакартадан ҳавога кўтарилгандан 4 дақиқадан сўнг денгизга қулаб тушди.

Сўнгги хабарлар