Валюталар курси:
    usd/kzt 460.43 eur/kzt 501.04

    rub/kzt 6.65 cny/kzt 67.89
Об-ҳаво маълумотлари:
Астана-10-12℃

Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳиндистон Бош вазирига ҳамдардлик телеграммаси йўллади

31 Октябрь, 17:40

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Президенти Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модига ҳамдардлик телеграммаси йўллади, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳиндистоннинг Гужарат штатида содир бўлган ва кўплаб инсонларнинг ўлимига сабаб бўлган фожиали воқеа муносабати билан Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модига ҳамдардлик билдирди.

«Ҳиндистоннинг Гужарат штатида пиёдалар кўпригининг қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан олдим. Ушбу фожиали воқеа муносабати билан Ҳиндистон халқи ва ҳукуматига ҳамдардлик билдираман. Шунингдек, яқинларини йўқотган оилаларнинг қайғусига шерикман, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайман»

, — дейилади телеграммада.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон ғарбидаги Гужарат штатида кўприк қулаши оқибатида камида 141 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф:

Нұрлан Тұяқов

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар