Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модига ҳамдардлик билдирди

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев темир йўл ҳалокати оқибатида юз берган фожиа муносабати билан Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модига ва халқига ҳамдардлик билдирди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

«Одиша штатининг Баласор шаҳридаги темир йўл ҳалокати туфайли кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги қайғули хабарни олдим. Ўз яқинларини йўқотган оилаларнинг қайғусига шерик бўлган ҳолда Қозоғистон халқи ва шахсан ўзимнинг номимдан ҳамдардлигимни билдираман. Мен ҳам жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайман. Шундай қайғули дамларда биз Ҳиндистон халқи билан биргамиз», – дейилади телеграммада.

Бунгача Ҳиндистонда бир неча поезд тўқнашуви оқибатида 288 киши ҳалок бўлганини хақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар