Валюталар курси:
    usd/kzt 476.18 eur/kzt 485.56

    rub/kzt 7.76 cny/kzt 70.34
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қасим-Жомарт Тоқаев Хорижий инвесторлар кенгашининг янги аъзоларини таништирди

9 Июнь 17:55

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг 34-ялпи мажлисида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев кенгашнинг янги аъзоларини таништирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Сизларга кенгашнинг янги аъзоларини таништирмоқчиман. Улар: Бела Ференци, Гэри Нейгл, Уве Кнотцер, Николя Террас, Кирсти Хелен Уилсон, Вадим Воробьев, Тицуя Шинохара»

, - деди Қозоғистон Президенти.

Давлат раҳбари Хорижий инвесторлар кенгаши кузатувчиларини ҳам таништирди.

«Кенгаш кузатувчилари сифатида Франсуа Жаков, Мишель Симонс ва Лоренцо Симонеллини қайд этишни истардим»

, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иқтисодиётни декарбонизация қилиш ва кам углеродли технологияларни жорий этиш мавзусига бағишланган 34-ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар