Қасим-Жомарт Тоқаев Халқаро Туркий Академия ташаббусларини юқори баҳолади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Туркий Академия президенти Дархан Қидиралини қабул қилди, дея хабар бермоқда Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаевга Халқаро Туркий Академиянинг фаолияти ва келгусидаги режалари ҳақида сўзлаб берилди. Ахмет Байтурсинов таваллудининг 150 йиллиги ва Мухтар Авезов таваллудининг 130 йиллиги доирасида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда юқори савияда ўтказилган тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, Президентга Халқаро Турк Академияси томонидан нашр этилган «Турк дунёси атласи» ва беш минг йиллик антропологик тарихимизга оид китоблар совға қилинди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Халқаро Туркий Академия ташаббусларини юқори баҳолади ва бу борадаги ишларни давом эттириш бўйича топшириқ берди.

Сўнгги хабарлар