Қасим-Жомарт Тоқаев Грузия Президентига ҳамдардлик билдирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Грузия Президенти Саломе Зурабишвилига ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Грузиянинг Шатили аҳоли пункти яқинида рўй берган автоҳалокатда кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани ҳақидаги хабардан чуқур қайғуга тушиб, мамлакат раҳбарига таъзия телеграммасини юборди.

«Шундай оғир пайтда мен Грузия халқига ва яқинларини қотганларнинг оилаларига қозоғистонликлар номидан ва ўз номимдан чуқур ҳамдардлик билдираман. Фожиадан жабр кўрганлар тезроқ соғайиб кетишини тилайман», - дейилади телеграммада.

Аввалроқ Грузия шимоли-шарқидаги тоғ йўлида автобус аварияга учраб, камида 17 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Сўнгги хабарлар