Қасим-Жомарт Тоқаев Германиянинг янги федерал канцлери Олаф Шольцни табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев барча қозоғистонликлар номидан ва шахсан ўз номидан Олаф Шольцни Германия Федератив Республикаси Федерал канцлери лавозимига киришгани билан табриклади, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

«Ушбу тарихий воқеа халқнинг Сизга ва Сиз раҳбарлик қилаётган коалицияга мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий тараққиётини давом эттириш, миллий манфаатларни халқаро майдонда илгари суришига бўлган ишончининг ёрқин тасдиғи бўлиб хизмат қилади. Сизнинг тинимсиз меҳнатингиз Германияни янги марралар ва муваффақиятлар сари етаклашини тилаб қоламан», - дейилади табрик телеграммасида.

Давлат раҳбари Германияни Қозоғистоннинг Европа Иттифоқидаги етакчи ҳамкори деб билишини, мамлакатларимиз ўртасидаги жадал ривожланиб бораётган стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратишини таъкидлади.

«Қозоғистон – Германия ва Марказий Осиё – Европа Иттифоқи форматларида кўп қиррали ҳамкорлигимиз мазмунини янада бойитиш мақсадида сиз билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигимни тасдиқлайман. Фурсатдан фойдаланиб, сизни қулай вақтда Қозоғистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қиламан», - деб ёзди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаев Олаф Шольцга ўз мажбуриятларини амалга оширишда муваффақият, оилавий бахт, дўст немис халқига эса фаровонлик тилади.

Сўнгги хабарлар