Қасим-Жомарт Тоқаев Ғарбий Қозоғистон машинасозлик заводи фаолияти билан танишди

None
ОRAL. Кazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев «Ғарбий Қозоғистон машинасозлик компанияси» акциядорлик жамиятига ташриф буюриб, завод фаолияти билан танишди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Корхона раҳбари нефть ва газни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва ташиш учун юқори технологияли ускуналар, мураккаб металл конструкцияларни ишлаб чиқариш билан шуғулланаётгани ҳақида маълум қилди.

Компания General Electricнинг стратегик газ турбинаси бўйича ҳамкори ҳисобланади.

photo

Завод ҳудудида «Baker Hughes General Electric Company» томонидан сертификатланган ва BHGE мутахассисларининг тавсияларига мувофиқ замонавий технологик асбоблар билан жиҳозланган сервис маркази ишлайди.

Шунингдек, заводда қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун Fregat пуркагичли суғориш машиналари ишлаб чиқаришни ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.

Корхона фаолияти билан танишган Давлат раҳбари янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш муҳимлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, ишлаб чиқариш майдончасида нефть-газ ва энергетика тармоқлари учун юқори технологияли ускуналар ишлаб чиқарилади, шу боис мазкур тармоқларда маҳаллий машинасозлик маҳсулотлари улушини ошириш муҳим аҳамиятга эга.

photo


photo
Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар