Қасим-Жомарт Тоқаев Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель билан учрашди

None
Фото: t.me/aqorda_resmi
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель билан учрашди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

«Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» саммити доирасида ҚР Президенти Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель билан учрашди. Қасим-Жомарт Тоқаев Шарль Мишелга Қозоғистон Европа Иттифоқи билан стратегик шерикликка алоҳида эътибор қаратишини таъкидлади.

Мамлакат томонидан Европа Иттифоқи билан тузилган кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим мустаҳкам муносабатларнинг янги даврига йўл очди. Бугунги кунда Европа Иттифоқи Қозоғистоннинг етакчи савдо шериги ва мамлакат иқтисодиётига энг йирик инвестор ҳисобланади.

photo

Ўз навбатида, Шарль Мишель Европа Иттифоқи ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини юқори баҳолади ва ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, кун тартибидаги глобал ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.


Сўнгги хабарлар