Қасим-Жомарт Тоқаев Европа Иттифоқи президентини Қозоғистонга таклиф қилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Европа Иттифоқи президенти Шарль Мишель билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Қозоғистон Президенти ўтган йилнинг ноябр ойида Брюсселда бўлиб ўтган шахсий учрашув ва эришилган келишувларни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга эканини айтди.

Давлат раҳбари Қозоғистон Европа Иттифоқи билан кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолаган биринчи давлат эканини таъкидлади. Бу муносабатларимизни янги босқичга олиб чиқди. Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон энг йирик савдо ҳамкори ҳисобланган Европа Иттифоқи билан барқарор муносабатларни ривожлантириш тарафдори эканини таъкидлади.

Суҳбат чоғида минтақавий ва глобал кун тартибидаги масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Улар озиқ-овқат инқирози кучайганидан хавотир билдирдилар.

Қасим-Жомарт Тоқаев халқаро вазиятни яхшилаш ва энг долзарб масалалар бўйича ишончли мулоқот ўрнатиш учун кучларни бирлаштириш муҳимлигини таъкидлади.

«Қозоғистон Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимол ўртасида «оралиқ бозор» ролини ўйнаб, бу борада ўз ҳиссасини қўшиши мумкин», - деди Давлат раҳбари.

Бундан ташқари, Қасим-Жомарт Тоқаев Европа Иттифоқини муқобил трансконтинентал йўлакларни, жумладан Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантиришда ҳамкорлик қилишга чақирди.

Президент жаҳон энергетика хавфсизлигига таҳдид солаётганидан хавотирда эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон жаҳон ва Европа бозорларидаги вазиятни барқарорлаштириш учун ўзининг углеводород салоҳиятидан фойдаланишга тайёрлигини маълум қилган.

Давлат раҳбари Қозоғистон халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонда барқарорликни таъминлаш ва бу давлатга кўмаклашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини аниқлади.

Суҳбат якунида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Шарль Мишельга Қозоғистонга ташриф буюришни таклиф қилди.

Сўнгги хабарлар