Қасим-Жомарт Тоқаев Евроосиё иқтисодий комиссияси Коллегияси раисини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Евроосиё иқтисодий комиссияси Коллегияси раиси Михаил Мясниковични қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Томонлар Эвроосиё иқтисодий иттифоқининг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини, шу жумладан Қозоғистоннинг ЕИК билан ўзаро ҳамкорлигини муҳокама қилдилар.



Давлат раҳбари Михаил Мясниковични лавозимга тайинлангани билан табриклар экан, унинг раҳбарлиги остида Комиссия Евроосиё интеграциясини янада чуқурлаштиришга ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

- Ҳукумат раҳбари, парламентнинг юқори палатаси раҳбари ва Беларусь Фанлар академияси президенти сифатида орттирган бой касбий тажрибангиздан фойдаланиб, Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги ушбу муҳим органнинг муваффақиятли фаолит олиб боришини таъминлаш учун барча билим ва ваколатларингизни намойиш этишингизга шубҳа йўқ, - деди Қозоғистон Президенти.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан ЕОИИ тузиш тўғрисидаги келишув 5 йил олдин мамлакатимиз пойтахтида имзоланганини эслади.

- Иттифоқ ўз ривожланиш йўлида узоқ йўл босиб ўтди. Албатта, бу осон йўл эмас. Шунинг учун, муваффақиятлар ва муваффақиятсизликлар мавжуд бўлади, аммо биз Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўзини оқлади деб ишонамиз. Ва, шубҳасиз, ушбу иттифоққа аъзо барча давлатларнинг зарур ирода кўрсатиши натижасида янада ривожланади, - деди Давлат раҳбари.

Михаил Мясникович Президентга номзодини кўриб чиқишда кўрсатилган юқори ишонч учун миннатдорчилик билдирди ва ушбу лавозимдаги ишининг устувор йўналишлари ҳақида гапирди.


Сўнгги хабарлар