Валюталар курси:
    usd/kzt 460.43 eur/kzt 501.04

    rub/kzt 6.65 cny/kzt 67.89
Об-ҳаво маълумотлари:
Астана-10-12℃

Қасим-Жомарт Тоқаев Эрон Президентига ҳамдардлик телеграммаси йўллади

28 Октябрь, 17:42

ASTANA. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий номига ҳамдардлик телеграммаси йўллади, дея хабар бермоқда Kazinform Ақордага таяниб.

Қозоғистон Президенти Эроннинг Шероз шаҳридаги Шоҳчерағ ибодатхонасида содир этилган теракт оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани ҳақидаги хабардан чуқур қайғуда эканлигини билдирди.

«Бундай оғир дамларда қайғуларингизга шерик бўлиб, сизга, яқинларини йўқотганларга, шунингдек, бутун Эрон халқига Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номимдан ҳамдардлик билдираман», — дейилади телеграммада.

Қасим-Жомарт Тоқаев ҳалок бўлганларнинг руҳлари жаннатда бўлишини, жароҳатланганлар тезроқ соғайиб, оилалари бағрига қайтишини тилаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон мақбарасида бир киши 15 кишини отиб кетган эди.

Муаллиф:

Нұрлан Тұяқов

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар