Қасим-Жомарт Тоқаев ЕҚТБ президентини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Европа қайта қуриш ва тараққиёт банкининг президенти Сума Чакрабартини қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Сума Чакрабарти Қозоғистон ва ЕҚТБ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, шу жумладан бирқатор қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар, шунингдек, коронавирус инфекцияси эпидемиясининг салбий таъсири остида глобал иқтисодиётнинг ривожланиши тўғрисида фикр алмашдилар.

Сума Чакрабарти Қасим-Жомарт Тоқаевни Қозоғистон президентлиги лавозимига киришишининг бир йиллиги билан табриклаб, ушбу даврда мамлакатда сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш борасида олиб борилган ишларга юқори баҳо берди ва «Халқ овозини эшитадиган давлат» концепциясининг амалга оширилишини таъкидлади.

«Лондондаги бош офис ва Қозоғистондаги ваколатхонамиздаги жамоамиз фикрича, сизнинг улкан халқаро тажрибангиз ва билимларингиз мамлакат ривожига салмоқли ҳисса қўшмоқда. Бунинг гувоҳи бўлиш жуда ёқимли. Биз сизнинг саъй-ҳаракатларингизни қўллаб-қувватлаймиз ва президент сифатидаги биринчи йил давомида қилган ишларингиз учун миннатдормиз», - деди ЕҚТБ раҳбари.

Сўнгги хабарлар