Қасим-Жомарт Тоқаев дипломатларни касб байрами билан табриклади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев дипломатларни касб байрами билан табриклади, деб хабар беради Kazinform.

«Ташқи сиёсий хизмат ходимларини касб байрами билан табриклайман! Сизнинг асосий вазифангиз - миллий манфаатларни илгари суриш ва ҳимоя қилиш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлашдир», - деб ёзди Қасим-Жомарт Тоқаев Twitter саҳифасида.

Қозоғистон Республикаси Президенти таъкидлаганидек, бу соҳада сезиларли ютуқларга эришилди.

«Сизга ушбу масъулиятли давлат топшириғини бажаришда давомий муваффақиятлар тилайман!» - деди Давлат раҳбари дипломатларга.

Сўнгги хабарлар