Қасим-Жомарт Тоқаев Буюк Британиянинг янги қироли Чарльз III ни табриклади

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги қироли Чарльз III га тахтга ўтиргани муносабати билан табрик телеграммаси йўллади, дея хабар беради Kazinform.
«Қозоғистон Буюк Британия билан мустаҳкам дўстона алоқалар, жадал сиёсий мулоқот ва ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқаларга асосланган мустаҳкам стратегик шерикликни юксак қадрлайди. Ишончим комилки, турли соҳалардаги, жумладан, халқаро майдондаги ҳар томонлама ҳамкорлигимиз дўст халқларимиз фаровонлиги йўлида мустаҳкамланиб бораверади»

, - дейилади телеграммада.

Табрик сўнгида Президент қиролга барча хайрли ишларида муваффақиятлар, қироллик оиласи аъзолари ва барча британияликларга бахт ва фаровонлик тилади.


Сўнгги хабарлар