Қасим-Жомарт Тоқаев: Бугун жуда муҳим тарихий кун

Фото:
ASTANA. Kazinform – Президентликка номзод Қасим-Жомарт Тоқаев Астанадаги Ўқувчилар саройида жойлашган № 58 сайлов участкасида овоз берди ва бу кунни жуда муҳим тарихий кун деб атади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Аввало барчангизни табриклайман. Бугун жуда муҳим тарихий кун. Мамлакатимиз ўзининг ёрқин келажаги учун фаол овоз бермоқда. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади. Дарҳақиқат, бу йил осон бўлмади. Лекин халқимиз ҳамжиҳат бўлиб, қийинчиликларни енгиб чиқди. Энди олдимизда улкан вазифалар ва мақсадлар турибди»

, - деди Президент овоз беришдан кейин оммавий ахборот воситалари вакилларига берган интервьюсида.

Бу сайлов участкаси раиси Қимбат Муканованинг маълум қилишича, сайлов участкасида 2627 нафар фуқаро рўйхатга олинган. Ҳозирда 209 нафар сайловчи овоз берди.

Қасим-Жомарт Тоқаев номзоди бир неча сиёсий партиялар ва республика жамоат бирлашмалари томонидан халқ коалицияси сифатида таклиф қилинган. Марказий сайлов комиссияси Қасим-Жомарт Тоқаевни 12 октябр куни номзод сифатида рўйхатга олди.

К. Токаевни қўллаб-қувватлаш бўйича Республика жамоат штаби вакиллари мамлакатнинг барча вилоятларида бўлди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Фото:Vlast.kz
Сўнгги хабарлар