Қасим-Жомарт Тоқаев БРИКС+ глобал ривожланиш бўйича мулоқотида иштирок этди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform- Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан БРИКС+ Глобал ривожланиш бўйича юқори даражадаги мулоқотда онлайн тарзда иштирок этди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Хитой раислигида «БРИКСга а’зо давлатлар ўртасида юқори даражадаги ҳамкорликни ўрнатиш ва глобал тараққиётнинг янги даврини яратиш» мавзусидаги 14-БРИКС саммити бўлиб ўтмоқда.

- Қозоғистон БРИКСни нуфузли ташкилот ва глобал иқтисодий ўсишнинг асосий омилларидан бири сифатида кўради. Қозоғистон БРИКС мамлакатлари билан интенсив ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор. Ўтган йили ташкилотга аъзо давлатлар билан товар айирбошлаш ҳажми 45 млрд АҚШ долларидан ошди. Бу борада келгусида бу кўрсаткични янада ошириш учун кенг имкониятлар мавжуд

, – деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаев глобал ривожланиш ҳақида гапирар экан, бугунги кунда дунё мисли кўрилмаган геосиёсий ва иқтисодий беқарорликка дуч келаётганини таъкидлади.

- Сўнгги бир неча ой ичида дунёда озиқ-овқат билан боғлиқ вазият янада мураккаблашди. Агар озиқ-овқат таъминоти занжири узилишда давом этса, миллионлаб одамларнинг ҳаёти хавф остида қолади. Бугунги кунда дунёдаги энг йирик озиқ-овқат ишлаб чиқарувчиларининг тўртдан уч қисми БРИКС мамлакатлари ҳисобланади ва ушбу ташкилотга аъзо давлатларнинг қишлоқ хўжалигининг ялпи ички маҳсулоти жаҳон ялпи ички маҳсулотининг ярмидан кўпини ташкил этади

, – деди Қозоғистон Президенти.


Қасим-Жомарт Тоқаев жаҳонда инфляциянинг тез суръатлар билан ўсиб бораётгани яна бир долзарб масала эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, молиявий аҳволнинг ёмонлашиши нафақат қарзга ботган мамлакатлар, корхоналар ва оилаларга таъсир қилади, балки глобал таъминот занжирини ҳам издан чиқаради.

- Қозоғистон Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимол ўртасидаги «оралиқ бозор» сифатида фойда кўриши мумкин. Узоқ муддатда биз очиқ, адолатли, уйғун ва барқарор глобал иқтисодиётни сақлаб қолишимиз керак. Шу билан бирга, мен ўсиш ва ўзаро боғлиқликнинг янги даврига йўл очадиган БРИКС+ ва «Бир камар, бир йўл» ташаббуслари, шунингдек, Катта Евроосиё ҳамкорлигининг улкан салоҳиятини кўраман

, – деди Давлат раҳбари.

Президент барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш муҳимлигини таъкидлади.

– БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг БМТ кун тартибини 2030 йилгача амалга ошириш бўйича иш олиб бориш учун келаси йили Саммитни чақиришдаги фаол иштирокини олқишлайман. Биз барчани, айниқса, аёллар, ёшлар ва болалар, кексалар ва имконияти чекланган инсонларни эътибордан четда қолдирмасдан, ўз зиммамиздаги масъулиятни аниқлаштиришимиз керак. БРИКС+ давлатлари Шимол ва Жануб ўртасидаги тафовутни йўқотиш ва ривожланишдаги тенгсизликка барҳам беришга ҳисса қўшиши мумкин

, — деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаев 2030 йилгача бўлган кун тартибини амалга оширишда минтақавий интеграция муҳимлигини таъкидлади.


– Биз Марказий Осиё ва Афғонистоннинг барқарор ривожланиши учун Алматида БМТ Марказини очиш ғоясини илгари суришда давом этамиз. Минтақада сув-энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид кучайиб бораётганига қарши курашишимиз керак

, – деди Президент.

Қозоғистон Президенти ўз нутқини якунлар экан, ҳар бир инқирознинг ўз хавфи ва имкониятлари борлигини таъкидлади.

– Бу ерда инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун, деган маънавий-ахлоқий тамойилга амал қилишимиз керак. Умид қиламанки, БРИКС+ платформаси ушбу хайрли ишга муносиб ҳисса қўшади. Қозоғистон ўз миллий манфаатларини глобал мажбуриятлар билан уйғунлаштиришга тайёр

, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.


Сўнгги хабарлар