Қасим-Жомарт Тоқаев Бош муфтийни қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, Бош муфтий Науризбай ҳожи Тағанўғлини қабул қилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Учрашувда Президент Қозоғистон мусулмонларини Рамазон ойи бошланиши билан табриклади.

Қасим-Жомарт Тоқаевга Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар ҳақида сўзлаб берилди. Науризбай ҳожи Тағанўғлининг айтишича, бу йилга муфтий томонидан «Ислом – бирлик ва ҳамжиҳатлик дини» деб ном қўйилган. Шу муносабат билан мамлакатда йил давомида ушбу мавзуда форумлар ўтказиб келинмоқда. Шунингдек, дин ва урф-одатни боғловчи, ёш хотин-қизларни одоб-ахлоққа тарбияловчи «Бувилар мактаби» очилгани маълум қилинди.

Президентга Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси томонидан Рамазон ойида ўтказилаётган тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Науризбай ҳожи яқин кунларда туркий тилли давлатлар Бош муфтийлари кенгаши ташкил этилишини айтди.

Сўнгги хабарлар