Қасим-Жомарт Тоқаев Бош ашкенази ва сефрад раввинларини қабул қилди

None
NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Бош Ашкенази раввини Давид Лау ва бош сефард раввини Ицхак Иосифни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда.

Президент ашкенази ва сефард раввинларининг таниқли раҳбарларига Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съездидаги иштироки, шунингдек, Қозоғистоннинг ушбу ташаббусини фаол қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.

Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат узоқ тарихий даврда ривожланган диний ва маданий хилма-хиллиги билан ажралиб туришини таъкидлади. Қозоғистон ҳудудида асосий жаҳон ва анъанавий динларнинг, жумладан яҳудийликнинг маънавий анъаналари ўзаро боғланган. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, Қозоғистонда конфессиялар ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш йўлида изчил сиёсат олиб борилмоқда.

Давлат раҳбари Исроил Қозоғистоннинг Яқин Шарқдаги муҳим ҳамкори эканини таъкидлаб, савдо-иқтисодий фаолият жонланаётгани, маданий-маънавий алоқалар муттасил мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади. Давид Лау ва Ицхак Иосиф Қозоғистоннинг динлараро мулоқотни мустаҳкамлаш тарафдори эканлиги, диний эътиқод эркинлигини доимо қўллаб-қувватлашига эътибор қаратиб, бу соҳада бошқа давлатларга ўрнак бўлишини таъкидлади.



Фото: aqorda

Сўнгги хабарлар