Қасим-Жомарт Тоқаев бокс бўйича жаҳон чемпионати ғолибларини табриклади

None
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Тошкентда бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати ғолибларини табриклади, дея хабар беради Kazinform.

«Бокс бўйича жаҳон чемпионати финалини катта қизиқиш билан кузатдим. Ғалабага бўлган ирода ва чинакам ватанпарварликнинг ёрқин намунасини кўрсатган боксчиларимиз Санжар Ташкенбай, Маҳмуд Сабирхан, Асланбек Шимбергенов ва Нурбек Оралбайни чин қалбимдан табриклайман! Қозоғистоннинг тўрт йигити - жаҳон чемпиони!»,- дейилади Президентнинг Twitterдаги табригида.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси Ўзбекистонда ўтказилган жаҳон чемпионатини 4та олтин ва 1та кумуш медаль билан якунлади.


Сўнгги хабарлар