+7 (701) 759 90 19
USD 428.05 EUR 501.2
RUB 5.47 CNY 63.87
Янгиликлар

Қасим-Жомарт Тоқаев БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясида иштирок этади

19 Сентябрь 13:02
Баҳам кўринг:
Қасим-Жомарт Тоқаев БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясида иштирок этади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясида иштирок этади, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Президентининг ўтган ҳафтадаги фаолиятига видеошарҳ Қозоғистонда Ислоҳотлар бўйича олий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади ҚР Президенти Россия мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Бу ҳақда Президентнинг матбуот котиби Берик Уали ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.

Юбилей сессияси «Биз хоҳлайдиган келажак, бизга керакли Бирлашган Миллатлар Ташкилоти: мультилатерализм учун коллектив мойиллигимизни аниқлаштириш» шиори остида бўлиб ўтади.

Бош ассамблея сессияси давом этаётган коронавирус пандемияси шароитида ўтказилиши сабабли, давлатлар раҳбарларининг чиқишлари видео форматда бўлиши режалаштирилган.

21 сентябрь куни Қозоғистон Президенти Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 75 йиллигига бағишланган саммитда, 23 сентябрь куни эса БМТ Бош Ассамблеясининг Бош мунозараларида иштирок этади.

Қозоғистон Президенти ўз нутқларида долзарб халқаро муаммоларни ҳал қилишда жаҳон ҳамжамиятининг ҳаракатларини мувофиқлаштириш, хусусан, коронавирусга қарши кураш, глобал иқтисодий ўсишни тиклаш, терроризмга қарши кураш, ядровий қуролни тарқатмаслик ва қуролсизланиш, иқлим ўзгариши масалаларига тўхталади.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив