+7 (701) 759 90 19
USD 411.54 EUR 458.13
RUB 5.84 CNY 57.64
Янгиликлар

Қасим-Жомарт Тоқаев Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташриф буюрди

27 Январь 12:09
Баҳам кўринг:
Қасим-Жомарт Тоқаев Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташриф буюрди

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Тоқаев Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташриф буюрди, дея маълум қилди бугун ҚР Президенти матбуот котиби Берик Уали Facebook саҳифасида.

«Бугун Қозоғистон Президенти Абу-Даби меъросхўр шахзодаси шейх Мухаммед бен Зоид Ал Нахаён билан учрашади. Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик масаласи атрофлича муҳокама қилинади. Ташриф чоғида БАА ишбилармон гуруҳлари вакиллари билан давра суҳбати ташкил қилинади», -дейилган хабарда.

Шунингдек Берик Уали Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 28 январь куни Дубайда Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амири шейх Мухаммед бен Рашид Ал Мактум билан учрашишини маълум қилди.

Шунингдек Давлат раҳбари Дубай Халқаро молия марказига (DIFC) бориб, Бирлашган Араб Амирликлари компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказади.




Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив