Қасим-Жомарт Тоқаев Астана ҳокимига пойтахтни ривожлантириш бўйича бирқатор топшириқлар берди

None
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Астана ҳокими Женис Қасимбекни қабул қилди, дея хабар бермоқда Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Президентга шаҳарни 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичлари ва жорий йилги режалар ҳақида маълумот берилди.

Давлат раҳбарининг топшириғига кўра пойтахт ҳокимлиги томонидан ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш, аҳоли пунктларини ободонлаштириш, кўп йиллик қурилишларни якунлаш, хусусий сармояларни жалб этиш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Женис Қасимбек «Қулай мактаб» лойиҳасининг бориши ҳақида ҳисоб берди. Миллий лойиҳа доирасида янги форматдаги 100 минг ўринли 25 та мактаб лойиҳалаштирилмоқда. Мактаблар қурилиши жорий йилда бошланади.

Шунингдек, Давлат раҳбарига ичимлик суви станцияси (ССС-3), иссиқлик электр марказлари, газ иссиқлик станциялари қурилишининг бориши ҳақида маълумот берилди. Масалан, ССС-3 станциясининг қуввати кунига 100 куб метрдан ортиқ сувни тозалаш ва етказиб бериш учун етарлидир. «Турон» газ иситиш станцияси 8 миллион квадрат метр уй-жойни иситиш қувватига эга. 2023 йилда коммунал иншоотлар қурилишини якунлаш режалаштирилган.

Йиғилиш якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Астана шаҳрининг ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмасини янада ривожлантириш, шаҳарни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича қатор топшириқлар берди.

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар