Қасим-Жомарт Тоқаев Астана халқаро форум миссиясини ифодалаб берди

None
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Астана халқаро форумининг мақсад ва вазифаларини ифодалаб берди, дея хабар беради Kazinform.

«Сизларни Астана халқаро форумида қутлаганимдан чин дилдан хурсандман. Бу ерда бутун дунёдан дўстларимиз ва ҳамкасбларимиз, ҳукуматлар, дипломатия, бизнес ва илмий доиралар вакиллари йиғилган. Махсус меҳмонларимиз – Қатар Амири, Қирғизистон Президенти, Босния ва Герцеговина Президиуми раиси, Ўзбекистон Бош вазири ва бошқа ҳурматли иштирокчиларга самимий миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Шахсан Сизлар бу ерга келиб, биз билан ҳамкорлик қилишга қарор қилганларингиз биз учун катта шарафдир. Бу жараёнда глобал иқтисодий вазият ва минтақавий ҳамкорлик масалалари бўйича самарали фикр алмашиш бўлади, деб умид қиламиз», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, Астана халқаро форуми мулоқот майдонидир.

«Унинг вазифаси:

Биринчидан, дунёдаги вазиятни очиқ муҳокама қилиш;

Иккинчидан, биз дуч келаётган асосий муаммолар ва инқирозларни аниқлаш;

Учинчидан, ўзаро ҳамкорлик руҳида мулоқот орқали ушбу муаммоларга қарши туриш;

Тўртинчидан, кўп томонлама умумий маданиятни янгилаш ва тиклаш;

Бешинчидан, тинчлик, тараққиёт ва ҳамжиҳатликни қўллаб-қувватловчи овозларни кучайтириш», - деди Қ.Тоқаев.

ҚР Президентининг сўзларига кўра, ушбу Форум «биз ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ зарур бўлган бир пайтда – мисли кўрилмаган геосиёсий кескинлик даврида ўзаро фаолроқ ҳамкорликка бевосита ёрдам беради».

«Омон қолиш учун глобал тизим элита учун эмас, балки кўпчилик учун тинчлик ва фаровонликни таъминлаб, ҳамма учун ишлаши керак», - деди Қ.Тоқаев.


Сўнгги хабарлар