Қасим-Жомарт Тоқаев аралаш яккакураш устаси Шавкат Раҳмоновни қабул қилди

None
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари аралаш яккакураш устаси Шавкат Раҳмоновни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Президент машҳур спортчини яқинда Лас-Вегасда бўлиб ўтган UFC турниридаги ғалабаси билан табриклади.

Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Раҳмоновдек кучли спортчиларнинг ғалабага бўлган иродаси, муваффақияти навқирон авлодни рағбатлантириш, уларни соғлом турмуш тарзига ундашини таъкидлади.

Шу билан бирга, Президент спортчининг келажакда ҳам юксак марраларни забт этишига тилакдошлик билдирди.

Ўз навбатида Шавкат Раҳмонов Қасим-Жомарт Тоқаевга махсус қабул учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, мухлислар умидини оқлашини ва мамлакат мартабасини кўтаришда давом этишини айтди.

photo

Фото: akorda.kz


Сўнгги хабарлар